Неправительственная организация (НПО)

ИнформацияМероприятияНасилие

САМАРҚАНДДА НОДАВЛАТ НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТЛАРИ УЧУН ИЖТИМОИЙ ҲАМКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА БАҒИШЛАНГАН ТРЕНИНГ БЎЛИБ ЎТДИ

“Сабр” Республика иқтисодий-ижтимоий ривожланиш маркази томонидан «Маҳаллий Ривожланиш марказларини ташкилий ривожлантириш ва Самарқанд шаҳрининг глобал ўрганувчи шаҳарлар тармоғига киритишга кўмаклашиш“ лойиҳаси доирасида “Қишлоқ аёлларини Маҳаллий Ривожланиш Марказларида ўқитиш ва маҳаллий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича стратегия ва тадбирлар режасини ишлаб чиқиш” бўйича уч кунлик тренинг бўлиб ўтди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, 2019 йилда “Сабр” Республика иқтисодий-ижтимоий ривожланиш марказининг ташаббуси билан Республикамизнинг барча ҳудудларида фаолият кўрсатаётган ижтимоий йўналтирилган жамоат ташкилотларининг ташаббусларини бирлаштириш орқали кам таъминланган аҳолига юқори даражадаги ижтимоий-иқтисодий ёрдам кўрсатиш ва уларнинг ҳаётини яхшилаш мақсадида ҳамкорлик ўрнатилган. Мазкур ҳамкорликка кўра марказ томонидан 2019-2021 йиллар давомида Бандлик ва мехнат муносабатлари вазирлиги билан “Ўзбекистон Республикасининг қишлоқ ҳудудларида ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш ҳамда кам таъминланган аҳоли, айниқса ёшлар ва хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этишдаги ижтимоий ҳамкорликнинг инновацион механизмлари” лойиҳаси бўйича ижтимоий буюртмасига асосан Сирдарё вилоятидан ташқари барча вилоятларида Маҳаллий Ривожланиш Марказлари ташкил этилган. Бугунги кунда ушбу Маҳаллий Ривожланиш Марказларининг фаолияти ривожлантириш эса муҳим масалалардан бири. Тренинг давомида марказ директори, Олий Мажлис Сенати қошидаги Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси аъзоси Мавлуда Ширинова, марказнинг ҳуқуқий масалалар бўйича директор ўринбосари Ф.Раджабов ҳамда халқаро даражадаги эксперт-консультант Жамила Бобожоновалар томонидан кейинги уч йил учун ижтимоий йўналтирилган нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамкорлиги стратегиясини ишлаб чиқишнинг асосий ташкилий-ҳуқуқий жиҳатлари, инсон капитали, ижодий иқтисодиёт, маърифат, оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда қишлоқ аёллари ва ёшлар билан ишлаш ҳамда ижтимоий муаммоларни ҳал этиш масалаларини ёритиш каби бир қатор муҳим масалаларга эътибор қаратилди.

Тренинг давомида янги ижтимоий лойиҳага эга бўлган Қорақалпоғистон Республикаси “Оролнинг олтин мероси”, Тошкент вилояти “Ниҳол” ҳамда Наманган вилояти “Оилам ва мен” ННТлари раҳбарлари, тренерлари ва ҳисобчилари учун алоҳида тренинг ташкил қилиниб, унда социал, ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни самарали амалга ошириш бўйича билим ва малакалари оширилди.